Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Афғонистонлик ўзбеклар ҳам шу шанба, 20 октябрь куни парламент сайловларида овоз беришади. nДавомий қуролли низолар ва устма-уст кузатилган сиёсий инқирозлар боис, сайловлар бир неча бор ортга сурилган. nМавжуд вазият сабаб, мамлакат президентининг қарори билан амалдаги муддати тугаб битган парламентнинг ваколати бир йилдан ортироққа узайтирилган.nШунча кечикишлар ортидан бўлиб ўтаётган парламент сайловларида жаъми 2500 нафар номзод беллашади.nУлар парламентдаги 250 ўрин учун кураш олиб боришади.nБунча номзоддан бор-йўғи 400 нафарининг хотин-қизлар экани айтилади.nСайловлар Афғонистоннинг аксарият Марказий Осиё давлатлари билан бевосита чегарадош ва ўзбеклар зич яшовчи шимолий, шимолий-шарқий минтақаларида хавфсизлик билан боғлиқ вазият жиддий издан чиқиб бораётган бир пайтга тўғри келмоқда. nКобулдаги мухбиримиз Фазл Аҳмад Ёлғузнинг айтишича, мавжуд вазиятга қарамай, бу минтақалар учун ҳам етарли сондаги овоз бериш марказларининг фаолият юритиши кўзда тутилган.nАммо айнан хавфсизлик билан боғлиқ вазият сабаб, бу марказларнинг анчагина қисми сайловлар куни ҳатто очилмаслиги ҳам мумкин. nҚуролли низолар ва исёнчиларнинг таҳдидлари боис, қўлларида сайлов варақалари бўла туриб, жон қайғусида овоз беришдан хавотирда бўлган одамларнинг сонлари ҳам озмунча эмас.nМухбиримизнинг айтишича, айрим ҳудудларда хавфсизлик билан боғлиқ вазият шу қадар танглигидан, ҳатто овоз бераман, деган одамлар расман қайддан ўтишга ҳам муваффақ бўлишмаган. nУстига устак, одамларда ҳафсаласи пир бўлганлик ҳисси кучли, зўравонликлар боис, ўз турар-жойларини ташлаб чиққан одамларнинг сони кўп.nМаҳаллий аҳоли орасида “вакиллар ижтимоий адолатни амалда таъмирлашга қодир бўлмагунча, бу каби сайловлар ва “бунга ўхшаш парламон” Афғонистонга ҳақиқий ўзгаришлар келтиришга хизмат қилмайди”, деган бир кайфият ҳам ҳукмрон, дейди мухбиримиз.nБу минтақаларда истиқомат қилувчи ўзбекларнинг сони турли манбаларда бир неча миллионга нисбат бериб келинади. Видеолавҳа Би-би-си Ўзбек Хизматининг Афғонистонга мўлжалланган телевизион янгиликлар дастури учун тайёрланган. Эътиборингиз учун раҳмат азизлар...