Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига қилган ташрифи якунида 5та туман ҳокими икки ойли маошидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар 14 октябрда хабар берди.nnАввалроқ президент матбуот хизмати Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги «Валихон ота» фермер хўжалигидапахта теримини кўздан кечиргани хабар қилган эди.nnПрезидент шу ерда вилоят фермерлари ва қишлоқ хўжалиги мутасаддилари билан суҳбатлашган.nn“Президент ташрифи давомида қатор камчиликлар аниқланган. Айрим давлат амалдорларининг фаолияти танқидга учраган", дейилади хабарда.nn13 октябрь куни Тошкент вилояти ҳокими пахта теримида сусткашликка йўл қўйгани учун Бўка туман ҳокими Нўмонали Избосаров, Пскент тумани ҳокими Абдусамат Акбаров, Бекобод туман ҳокими Неъмат Абдуллаев, Янгийўл туман ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтабоев ва Чиноз туман ҳокимини икки ойлик маошларидан маҳрум қилган.nnБундан ташқари, ҳокимлар агар вазият тузатилмаса, ишдан олиниши мумкинлиги ҳақида ҳам огоҳлантирилган.nn14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов раислигида пахта йиғим-теримига бағишланган селектор йиғилиши бўлиб ўтди.nnУнда 2018 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини жадаллаштириш, теримчиларни далага сафарбар қилиш, кунлик терим суръатини оширишда жойларда мутасаддилар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар, ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан якунлаш бўйича шошилинч чоралар кўриш юзасидан 4та сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланган.