Loading the player...

Кобул Афғонистондаги муаммолар ечимига Ӯзбекистон воситачилик қилишича умид қилмоқда

  • Афғонистон ижроия ҳукуматининг раиси Абдулло Абдулло Афғонистон ҳукуматининг “Толибон” ҳаракати билан музокараларга Ўзбекистон воситачилик қилишига умид билдирди.nnШанхай Ҳамкорлик Ташкилоти йиғилишида иштирок этиш мақсадида Душанбега келган Афғонистон ижроия ҳукуматининг раиси Абдулло Абдулло 12 октябрь куни журналистларга Афғонистон тинчлик музокпраларида хизмат кўрсаётган давлатлар, жумладан Ўзбекистонга ўз миннатдорчилигини билдирди.nnЖорий йилнинг 6-10-август кунлари “Толибон” ҳаракатининг Қатардаги сиёсий идораси раҳбари Шер Муҳаммад Аббос Станикзай бошчилигидаги гуруҳ Тошкентда Ўзбекистон расмийлари билан сўзлашувлар ўтказган эди.nn“Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида дўстлик алоқалари бор. Бу давлат “Толибон” ҳаракати билан ҳам тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатди. Бу ҳолат музокарларда катта ёрдам кўрсатди”, деди Абдулло Абдулло.nn“Толибон” қуролли ҳаракатининг вакиллари жорий йил августида Ўзбекистон ТИВ вакиллари билан хавфсизлик, Афғонистондаги можароларни тинч йўллар билан бартараф этиш ва мамлакатдан хорижий қўшинларни олиб чиқиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилганди.nnМузокараларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашевлар иштирок этди.

    Category : Новости и политика

    #Кобул#Афғонистондаги#муаммолар#ечимига#Ӯзбекистон#воситачилик#қилишича#умид#қилмоқда

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up