Loading the player...

Жиззахда ишчиларни пахта теримига олиб кетаётган автобус ағдарилди

  • Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида теримчиларни пахта даласига ташиётган “Исузу” русумли автобуси ҳалокатга учраши оқибатида 19 одам жароҳатланди. Автобусда ўттизга яқин одам бўлган. Гувоҳларнинг Озодликка айтишича, ҳалокат автобуснинг йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилиши натижасида юз берган. Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳалокат сабабларини ўрганмоқда.nn11 октябр куни Жиззахда “Исузу” русумли автобус йўл четига чиқиб кетиб ағдарилди.nnГувоҳларнинг Озодликка айтишича, ҳалокат оқибатида пахта теримига бораётган 28 кишидан 19 нафари турли жароҳатлар билан вилоят тез тиббий ёрдам шифохонасига олиб борилган.nnШифокорларга кўра, улардан ўн олти нафари ҳозирда шифохонани тарк этган, қолганларнинг ҳаёти хавф остида эмас.nnЎзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, 3 нафар йўловчи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ҳамда 16 нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган.nnИИВ матбуот хизмати билдирувида 11 октябрь куни “Исузу” русумли автобуси салонида жами 28 нафар йўловчи билан “Жиззах-Дўстлик-Гагарин” йўлининг 23-км.да ҳайдаб кетаётиб, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида автобус йўл четига ёнбошлаб қолгани айтилади.

    Category : Новости и политика

    #Жиззахда#ишчиларни#пахта#теримига#олиб#кетаётган#автобус#ағдарилди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up