Loading the player...

Ўзбекистон: "Уй бекаси эркаклар" айбдорми ёки "енгилтак аёллар"?

  • Расмий рақамларга кўра, ўтган тўққиз ойнинг ўзида Ўзбекистоннинг биргина Тойлоқ туманидан беш мингга яқин хотин-қиз чет элга ишлаш учун кетган.nУлардан аксарияти Туркия ва Россия, қолганлари Исроил, Корея ва ўзга юртларда "сарсон-саргардон юришибди".nЯна бу маълумотлар Тойлоқ ҳокимининг куни-кеча туман аҳолисига қилган мурожаатида тилга олинган.nБарча тойлоқликларга қаратилган мурожаатида ҳоким Баҳодир Бобоназаров, "бугун хотин-қизларнинг хорижда ишлаши, деган бало бошларига соя солаётгани"га алоҳида тўхталиб ўтган.n"Бунинг ортидан қанча-қанча муаммолар, дилхираликлар келиб чиқаётгани"ни таъкидлаган.nҲокимнинг давом қилишича, "Баъзи ориятсиз эркаклар аёлларини четга ишлашга жўнатиб, ўзлари "уй соҳибаси" бўлиб ўтиришибди".n"Тоғни урса, талқон қилгулик кучга эга нотавонлар хотини юборадиган пулга кўз тикиб ўтиришибди".n"Айтинг, уларнинг оиласи олдидаги бурчи, ор-номуси, ғурури қаерда қолди?! Наҳотки, бундай тубанлик бизга ярашса?!", - дея ҳоким ундов аралаш савол қўяди.nБунинг ортидан эса, "чет элда яшаб, ишлаб юрган опа-сингиллар, у ердаги енгил-елпи ҳаётга учиб, оиласидан, болаларидан воз кечиб кетиш ҳолатларини қандай изоҳлаш" мавзусига ўтади.n"Хонадоннинг фариштаси бўлишга муносиб оналаримизнинг бешикдаги эмизикли гўдагини ташлаб, бойлик излаб юриши фожиа эмасми?", - дея хитоб қилади.nТойлоқ тумани ҳокимига кўра, "бунинг натижасида оилавий ажримлар сони ортиб, хонадонлар бекасиз, фарзандлар қаровсиз қолмоқда". Би-би-си Ўзбек Хизмати бу хусусда Россиядан асли ўзбекистонлик зиёлилардан бирининг фикри билан қизиқди. Сиз ҳам ўз муносабатингизни билдиринг. Фикрларингиз учун олдиндан раҳмат azizlar...

    Category : Новости и политика

    #Ўзбекистон:#"Уй#бекаси#эркаклар"#айбдорми#ёки#"енгилтак#аёллар"?

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up