Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Россия жанубидаги Ингушетия Республикаси шусиз ҳам нотинч бўлган Шимолий Кавказ минтақасидаги янги зиддият марказига айланиб қолди.nnБир ҳафтадан бери одамлар Ингушетия раҳбари Юнус-Бек Евкуров билан унинг чеченистонлик ҳамкасби Рамзан Қодиров 26 сентябрда имзолаган ер алмашиш бўйича битимдан норози бўлиб митингларга чиқмоқда.nnКўплаб ингушлар энг сара ерни узоқ тоғ ерига алмаштириш номақбул эканини айтмоқда. Норози бўлаётган кишилар Евкуровнинг истеъфосини талаб қилмоқда. Улар республика раҳбарини битимга қўл қўйганликда ва халқ манфаатини ҳимоя қила олмаганликда айбламоқда.nnБир ҳафтадан бери давом этаётган норозиликларнинг охири кўринмайди. Намойишчилар икки кун олдин чодир ва ўриндиқларини шаҳарнинг марказий майдонидан радио ва телевидение компанияси олдига кўчирди. Шаҳар ҳокимияти намойишчиларга 15 октябрга қадар ўтирган ҳолда намойишни давом эттиришга рухсат берди.nnҚанақа битим ўзи у?nnБитимнинг мақсади икки республика ўртасидаги чегара баҳсига нуқта қўйишдир. Совет Иттифоқи тарқаб кетгандан сўнг орадан бир йил ўтиб, 1992 йили Чечен-Ингуш Автоном Совет Социалистик Республикаси иккига бўлинган эди. Иккаласида мусулмон аҳоли кўпчиликни ташкил қилади.nnҲудуд алмашишга қаратилган ушбу битим икки республика ўртасида чегарани демаркация қилишга оид йирик битимнинг бир бўлагидир.