Loading the player...

Прокуратура собиқ мулозимдан 75 минг доллар олиб қўйди

  • Самарқанд вилоят ҳокимлигининг бош мутахассиси лавозимида уч ой ишлаган 44 яшар Баҳодир Ҳўжақуловнинг отаси Юсупали Ҳўжақулов жорий йилнинг 10 июль куни ҳибсга олинган ўғли учун Самарқанд вилоят прокуратураси терговчиларига 75 минг АҚШ долларини нима асосда берганини билмаслигини айтмоқда.nnПрокуратура вакили эса¸ бу пулнинг “мавжуд қонун доирасида¸ етказилган зарарни қоплаш мақсадида вақтинча” олиб қўйилганини билдирди.nnҲозир ҳибсда қолаëтган Баҳодир Хўжақулов 10 июль куни Самарқанд вилоят собиқ ҳокими Туроб Жўраев билан бирга ушланган юқори лавозимли мулозимлардан биридир.nnЖорий ҳафтада унинг отаси¸ қашқадарëлик тадбиркор Юсупали Ҳўжақулов “Ўғлим ва биз ҳуқуқ-тартибот органлари тарафидан таланяпмиз”, деган мазмунда мамлакат Президентига шикоят ëзди.nnОзодлик билан 11 октябрь куни суҳбатлашган Ҳўжақулов “Терговчилар бизни чалғитиб пулимизни олиб қўйди”, деб иддао қилди:nn- Ҳозир Тошкентда ИИВ ертўласида сақланаëтган ўғлим Баҳодир, укаси Нуриддинга қамоқдан телефон қилиб, 75 минг доллар келтириб беришни ëлвориб сўраган. "Шуни тўласам қўйворади", дебди. Мен ўзим жамғарган 75 минг доларни Нуриддинни қўлига бердим¸ бер деб.

    Category : Новости и политика

    #Прокуратура#собиқ#мулозимдан#75#минг#доллар#олиб#қўйди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up