Loading the player...

Она боласини урган ўқитувчини мелисага берди

  • Тошкент шаҳар, Чилонзор туман милицияси пойтахтдаги 164-сонли мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси 1-синф ўқувчисини калтаклагани юзасидан тергов олиб бормоқда.nnЎқувчининг онаси даъвосича, ўқитувчи фарзандини сўнгги бир ой ичида камида икки марта аёвсиз калтаклаган.nnЎқитувчи биринчи ҳолат юзасидан боланинг ота-онасидан кечирим сўраган ва бошқа қайтарилмаслигини ваъда қилгач, у жазосиз қолган.nnЛекин калтаклаш иккинчи марта рўй бергач, боланинг онаси муаллимга нисбатан жазо кўрилишини талаб қилиб, ҳуқуқ-тартибот идораларига шикоят қилган.nnЖабрланувчи сифатида кўрилаётган ўқувчининг онаси Азиза Муҳамедова 164-сонли мактабда рўй берган ушбу ҳодиса ҳақида Facebook саҳифасининг "Не молчи" гуруҳида маълум қилди.nn“Гап шундаки, менинг ўғлим бу йил Чилонзор туманидаги 164-сонли мактабнинг 1-синфига борди. Жисмоний тарбия ўқитувчиси 12 сентябрь куни фарзандимни калтаклади. Ота-оналар йиғилиб, ўқитувчи ва директор билан масалани муҳокама қилдик. Ўқитувчи кечирим сўради, беайб ягона парвардигор деб, кечирдик. Лекин, 5 октбярь куни ўша жисмоний тарбия ўқитувчиси боламга яна қўл кўтарди, устига 20 марта ўтириб туриш ва 20 марта отжимания қилишга мажбурлабди. Мактабга борсам директор яна ўқитувчининг ёнини оляпти. Майли жисмоний тарбия, қаттиқ қўл бўлиш керакдир, лекин болаларни урмасин-да. Ҳозир болам мактабга бормаяпти, қорни оғрияпти. Мускуллари оғрияпти, деб ўйлагандик, лекин хирургнинг тавсияси билан УЗИ қилдирдик, боланинг қорин қисми лат еган экан, касалхонадан тўғри милицияга шикоят қилинди. Мактабдагилар жиддий нарса бўлмади, деб жавоб беришади, нима боламни ўлдиришини кутишим керакми?!”, - деб ёзди Азиза Муҳамедова Facebook саҳифасида.

    Category : Новости и политика

    #Она#боласини#урган#ўқитувчини#мелисага#берди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up