Loading the player...

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги сайловчилар билан учрашув ўтказди

  • Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 7 июль куни Тошкент вилоятидаги сайловчилар билан учрашув ўтказди.
    Учрашувни номзоднинг Тошкент вилояти бўйича ишончли вакили Сайёра Файзиева очиб, Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча жабҳаларида салмоқли ижобий ўзгаришлар кузатилаётганини эътироф этди.
    Хусусан, сўнгги олти ярим йилда металлургия, электротехника, тўқимачилик, кимё, фармацевтика, машинасозлик каби “драйвер” соҳаларда 15 та мега, 650 га яқин йирик ва ўрта, 3 мингта кичик саноат лойиҳалари ишга туширилди. 600 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди. Экспорт ҳажми 2,5 марта кўпайиб, 2 миллиард доллардан ошди. Буларнинг натижасида ўтган давр мобайнида вилоят иқтисодиёти 1,4 баробар ўсиб, қарийб 100 триллион сўмга етди.
    Учрашувда ижтимоий соҳадаги ўзгаришлар ҳам таъкидлаб ўтилди. Жумладан, вилоятда мактабгача таълим қамрови 26 фоиздан 68 фоизга етди, қўшимча 52 минг ўқувчи ўрни яратилди. 12 та янги тиббиёт муассасаси иш бошлади. Бирламчи тиббиёт муассасалари 182 тадан 277 тага кўпайиб, тиббий хизмат сифати оширилди. Бундан ташқари, 300 дан ортиқ маҳалладаги 3 минг километр ички йўллар ҳамда 104 та кўприк қурилди ва таъмирланди. Шунингдек, 3 минг 300 километр электр тармоқлари, 950 та трансформатор янгиланиб, 200 мингга яқин аҳолининг электр таъминоти яхшиланди.
    Сўнгра номзод сайловчиларни Тошкент вилоятини келгуси етти йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича стратегик режалари билан таништирди.
    Аввало, аҳолига муносиб шароит яратиш йўналишида 1 мингдан зиёд боғчалар очиш ва 100 минг ўқувчи ўрни яратиш, 16 та замонавий тиббиёт муассасаси ҳамда 4 та перинатал марказлар ташкил этиш режалаштирилган.
    Вилоятнинг 350 дан зиёд маҳалласида 4 минг километр ички йўллар ва 100 дан зиёд кўприклар қуриш, 5 минг километрдан зиёд электр тармоқлари ва 1 минг 400 та трансформаторни янгилаш, ичимлик суви ва оқова тармоқларини таъмирлаш амалга оширилади. 2024 йилдан Бекобод, Хўжакент ва Ангрен йўналишларини пойтахт билан боғлайдиган 10 та электропоезд ҳаракати йўлга қўйилади.
    Номзод томонидан вилоят иқтисодиётини янада ривожлантириш борасида режалар ҳам қайд этилди. Унга кўра, Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳарларида – мис саноати кластерини ривожлантириш орқали мис маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 2030 йилга қадар 2 карра кўпайтирилади. Кореялик ҳамкорлар билан 1,5 миллиард доллар инвестиция ҳисобига 50 гектар майдонда юқори технологиялар технопарки ташкил қилинади ва электроника, ярим ўтказгичлар, микросхемалар ишлаб чиқариш корхоналари ишга туширилади. Чирчиқ шаҳри чинакам инновацион кимё саноати кластерига айланиб, “Химград” ҳудудида қиймати 300 миллион долларлик 23 та лойиҳа амалга оширилади. Ангрендаги қурилиш материаллари кластерида 1 миллиард доллар қийматидаги 40 та лойиҳа ишга туширилади.

    Category : ALLONE

    #Шавкат#Мирзиёев#Тошкент#вилоятидаги#сайловчилар#билан#учрашув#ўтказди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up