Loading the player...

Милиция ҳам мажбуран пахтага юборилди

  • Озодликка 10 октябрь куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги ППХ ва Жамоат тартибини сақлаш Бош бошқармаси ходимларидан етиб келган шикоятга кўра¸ хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини кўриқлашни таъминлаш бўйича алоҳида милиция батальони ходимлари айни кунларда мажбуран пахта термоқда.nnОзодлик боғланган бошқарманинг ўзини таништирмаган расмийси бу маълумотни тасдиқлади¸ аммо шикоятга изоҳ беришга ваколати йўқлигини айтиб¸ гапни қисқа қилди.nnОзодликка маълум бўлишича¸ мазкур бошқарма ходимлари айни кунларда Тошкент вилояти Чиноз туманида пахта термоқда.nn“Бизга нисбатан бўлаëтган ноҳақликлар ҳақида кимга айтишимизни билмаяпмиз - раҳбарларга мурожаат қилайлик десак¸ биз билан гаплашмаяпти раҳбарлар. Пахтага бориш ҳам¸ еб-ичиш ҳам ўз бўйнимизда. Шароитни кўрсангиз¸ одам яшайдиган аҳволда эмас. Раҳбарлар келса¸ ҳаммаси зўр¸ мажбурлаш йўқ¸ деб жўнатиб юборишади”¸ дейилади хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарни кўриқлашни таъминлаш бўйича алоҳида милиция батальони ходимлари.

    Category : Новости и политика

    #Милиция#ҳам#мажбуран#пахтага#юборилди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up