Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаëтган машиналар салонларда туриб қолаëтгани боис¸ «Ўзавтосаноат» АЖ нинг Асакадаги GM Uzbekistan заводи катта зарар кўрмоқда.nnБу маълумотни жамоатчиликка очиқлаш ваколатига эга бўлмаган GM Uzbekistan бошқарувига яқин мулозим 9 октябрь куни Озодликка шундай деди.nnСуҳбатдош таъкидича¸ бундай инқироз GM Uzbekistan заводи бутун раҳбариятининг ëппасига ишдан бўшатилгани оқибатидир.nn“Харидор эҳтиëжидан кўра кўпроқ автомобиль чиқарган нўноқ янги раҳбарият шу пайтгача шаклланган¸ мамлакатдаги бирламчи ва иккиламчи машина бозоридаги мувозанатни издан чиқарди”¸ деб баҳо берди жорий вазиятга завод бошқарувидаги мулозим.nn«Ўзавтосаноат» матбуот хизматининг 9 октябрь куни Озодлик суҳбатлашган мулозими¸ вазият учун “ишлаб чиқаришда турғунлик ва зарарга сабаб бўлган эски раҳбарият"ни айбладиnnЎзини таништирмаган «Ўзавтосаноат» расмийси¸ “яқин кунларда маҳаллий автомобиль саноатини ривожлантиришнинг янги концепцияси самарасидан харидорлар баҳраманд бўлишини” ваъда қилди.nnАйни пайтда «Ўзавтосаноат» мулозими бу янги концепция айнан нимадан иборат эканлигини аниқ тушунтириб бера олмади.