Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг биринчи хотинидан кўрган ўғли Пётр иш берувчидан ҳақини ундириб беришни сўраб Москва шаҳар Тверь судига мурожаат қилди.nn"Суд маҳкамаси 24 октябрга тайинланди"nnТверской туман суди расмий вакили, Озодлик саволига жавобан, Каримов фамилияли фуқаро «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси устидан арз қилганини тасдиқлади.nn- Каримов фамилияли даъвогар бизда бор. Аммо у собиқ президентнинг ўғлими, йўқми - мен билмайман. Суд мажлиси 24 октябрь соат 10:30 га тайинланди. Жавобгар – «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, деди Тверской туман суди раиси муовини Анастасия Дзюрко.nnОммавий ахборот воситаларига сиздирилган маълумотларга кўра, Пётр Каримов “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясида бир неча йил юқори лавозимда ишлаб келган ва 2016 йилда отасининг ўлимидан сўнг ишдан бўшатилган. Бироқ, Пётр ишдан бўшатиш пайтида унга берилиши лозим бўлган пул маблағини авиакомпания унга тўламаганини иддао қилмоқда.nnПётр Каримов ўзига тўланиши лозим бўлган пулни суд орқали ундирмоқчи.nnАйрим нашрларнинг “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг матбуот котиби Зумрад Шожалиловага таяниб хабар қилишича, компания 10 октябрь куни Пётр Каримовга у билан собиқ ходим сифатида тўлиқ ҳисоб-китоб қилингани тўғрисида билдирув юборган.