Loading the player...

Қалбаки ароқ чиқарган 13 ўзбек қамалди

  • Москванинг Перовский туман суди “ноқонуний тарзда алкоголь ишлаб чиқарганликда” айбдор деб топилган 13 нафар ўзбекистонликка қамоқ жазоси тайинлади. Тергов изоляторида қолаётган ўзбек муҳожирлари¸ яқинларининг билдиришича¸ ҳукмдан норози бўлиб очлик эълон қилди.nnМосквада бир гуруҳ ўзбек мигранти яширин ароқ заводида алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарганликда айбланиб, 5,5 – 6 йилдан қамоққа маҳкум этилди.nnПеровский туман суди 4 октябрь куни чиқарган ҳукмга кўра¸ 13 нафар ўзбекистонлик Россия Жиноят Кодексининг 171-моддаси 1-қисми (“Маркировкаланмаган товар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, ташиш ва сотиш”) ва 327 моддаси (“Давлат ҳужжатларини қалбакилаштириш”) моддасида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.nnМосква шаҳар Шарқий маъмури округ полиция бошқармасининг Озодлик боғланган расмийси ўзбек муҳожирлари контрафакт ароқ ишлаб чиқариб¸ унга қалбаки акциз маркаларни ёпиштиргани учун жавобгарликка тортилганини билдирди.nn- Марказий осиёлик муҳожирлар қалбаки федерал маркалар ёпиштирилган таниқли бренд номи урилган қалбаки алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарган, деди полиция расмийси Павел Сучков.

    Category : Новости и политика

    #Қалбаки#ароқ#чиқарган#13#ўзбек#қамалди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up