Loading the player...

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 41 та ҳужжат имзоланди

  • Олий даражадаги музокаралар якунлангач, икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Қўшма баёнотни имзоладилар ва 2023-2027 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида янги даврдаги ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш дастурини қабул қилдилар.
    Етакчилар ҳузурида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
    – Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
    – Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида Ҳамкорлик бўйича ўзбек-хитой ҳукуматлараро қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённома;
    – Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида ўрта таълим мактаблари салоҳиятини ривожлантириш бўйича лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битим;
    – . Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Хитой Халқ Республикаси Божхона бош маъмурияти ўртасида Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилинадиган музлатилган парранда гўштининг инспекция, карантин ва ветеринария-санитария талаблари тўғрисидаги баённома;
    – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Хитой Халқ Республикаси Божхона бош маъмурияти ўртасида Ўзбекистондан Хитойга узум экспорт қилишда фитосанитар талаблар ва назорат тўғрисидаги баённома;
    – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси билан Хитой Халқ Республикаси Божхона бош маъмурияти ўртасида ваколатли иқтисодий операторлар дастурларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги келишув;
    – Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги ўртасида устувор инвестиция лойиҳаларини илгари суриш бўйича англашув меморандуми;
    – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Матбуот канцелярияси ўртасида оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;
    – 2023-2024 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик дастури;
    – Тошкент шаҳри ва Сичуань музофоти ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги битим;
    – Сирдарё вилояти ва Шэньси музофоти ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги битим;
    – Самарқанд вилояти ва Шэньси музофоти ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги битим.

    Category : ALLONE

    #Ўзбекистон#ва#Хитой#ўртасида#41#та#ҳужжат#имзоланди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up