Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Елисей саройида Ўзбекистон ва Франция президентлари учрашуви бўлиб ўтди.nnПрезидент матбуот хизматининг хабар қилишича, икки раҳбар давлатларининг халқаро ва минтақавий муаммоларни ҳал этишга доир ёндашувлари яқин ёки мос экани таъкидлаган.nn"Ўзбекистоннинг минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, Марказий Осиёнинг тинч ва изчил тараққиётини таъминлаш мақсадида ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантиришда муҳим роль ўйнаётгани алоҳида таъкидланди", дейилади хабарда.nnХабарга кўра, икки давлат вакиллари ўртасида ўтган икки кунлик учрашувлар якунида Франция тараққиёт агентлиги билан умумий қиймати 600 миллион еврога яқин инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик дастури имзоланган.nnФранциядаги қатор йирик ширкатлар - «Эйрбас», «Тоталь», «Тоталь Эрен», «Винчи», «Орано», «Веолия», «Фивс Штейн», «Буиг», «Ранжис» ва бошқа кўплаб компаниялари билан ҳамкорликда лойиҳалар амалга оширишга келишилган.nnШунингдек, Ўзбекистонда Страсбург университети ва Пантеон Сорбонна университети Париж академияси филиалларини очиш, 2021 йилда Лувр музейида Ўзбекистон тарихига бағишланган кўргазма ўтказиш хусусида келишувга эришилган.nnМузокаралар якунида ҳужжатлар ўзаро алмашилди.