Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Тожикистон расмийларига кўра, Мудофаа вазирлиги ва Миналар бўйича марказ сапёрлари чегара минтақаларини миналардан тозалаш ишлари икки мамлакат чегарасидаги Панжакент минтақасидан бошлади.nnТожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси қошидаги Чегара қўшинлари матбуот котиби Муҳаммад Улуғхожаев 8 октябрь куни Озодлик мухбирига чегара минтақаларини минадан тозалаш ишлари Ўзбекистон томони билан келишув асосида бошланганини айтди.nn- Чегара минтақаларини миналардан тозалаш ишлари Панжакент туманида бошланди. Бундан олдин Тожикистон ва Ўзбекистон қўшма комиссияси мазкур муаммони муҳокама этган ва мина майдонлари харитаси Тожикистон томонига берилган эди. Келишувга кўра¸ Ўзбекистон ўз чегара ҳудудларини миналардан тозалайди,- деди Муҳаммад Улуғхожаев.nnТожикистондаги миналар бўйича миллий марказ раиси Муҳаббат Иброҳимзода 17 апрель куни Озодликка қўшма ишчи гуруҳи чегара минтақаларини миналардан тозалаш амалиётини ўтказиш учун тайёргарлик ишларини бошлаганини айтган эди.nnРасмий манбаларга кўра, Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасида 9,5 квадрат километрга тенг ҳудуд миналаштирилган.nnЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг март ойидаги Тожикистонга давлат ташрифи чоғида икки давлат раҳбари ўзаро чегараларни 2019 йилининг охиригача миналардан тозалаш бўйича келишувга эришган эди.