Loading the player...

Тошкентнинг Қорасувида боғча болалари овқатдан оммавий заҳарланди

  • Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 433-сонли боғчада ўнлаб боланинг овқатдан заҳарланиш аломатлари билан юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилгани, уч нафар боланинг кома ҳолатида экани айтилмоқда.nn8 октябрь куни куни рўй берган бу ҳодисани Озодлик бир-биридан мустақил бир неча манба орқали ўрганди. Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг Озодликка билдиришича¸ 70 дан ортиқ ота-она оммавий заҳарланиш юзасидан мурожаат қилган ва текшириш натижасида ҳозирга қадар 32 нафар болада овқатдан заҳарланиш аниқланган.nnҚорасув даҳасидаги "Қуёшча" номли 433-сонли болалар боғчасининг исми очиқланишини истамаган ходимаси Озодликка заҳарланиш белгилари 70 га яқин болада кузатилгани, уч нафар боланинг кома ҳолатида ётганини айтди.nnБу суҳбатдошга кўра¸ ўнлаб бола “ўткир ичак диареяси” ташхиси билан Мирзо Улуғбек туманидаги болалар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.nn"Олдинига бир-икки болада кўнгил айниш ҳолати бўлди. Кейин бошқа болаларнинг ҳам ранги оқариб, кўнгли айнишни бошлади ва бирма-бир болаларни касалхонага олиб боришди. Ҳозир етмишга яқин бола касалхонада, уч нафари комада" - деди 433-сонли боғча ходимаси.nnМирзо Улуғбек туманидаги болалар юқумли касалликлар шифохонасининг исмини айтмаган врачи заҳарланиш аломати билан боғча тарбияланувчилари касалхонага ётқизилганини тасдиқлади, лекин улар орасида комага тушганлари борлигини рад этди.

    Category : Новости и политика

    #Тошкентнинг#Қорасувида#боғча#болалари#овқатдан#оммавий#заҳарланди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up