Loading the player...

Ўзбекистон-Россия: Янги элчи элчихонадаги вазиятни ўзгартира оладими?

  • Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида 8 ой ишлаган Ботиржон Асадов Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.nЎзбекистон Республикасининг Москвадаги элчихонаси ва консуллиги ўзбекистонликлар учун "ёпиқ" ташкилотлиги билан танилган.nЭлчихона ва консуллик биноси ёнида иш кунларида ҳамиша узунқатор навбатларни кўриш, меҳнат муҳожирларининг хужжатларини ойлаб ололмаётганликлари ҳақидаги шикоятларини эшитиш мумкин. Элчихонанинг расмий сайтида берилган телефон рақамларига қўнғироқ қилиб боғланиш имконсиз.nРоссиядаги паспортини йўқотган ёки яроқсиз ҳолда келтирган меҳнат муҳожирлари ватанга қайтиш учун консуллик томонидан бериладиган шахсини тасдиқловчи хужжатни олиш учун ойлаб кутишларини айтишади.nЭлчихона томонидан ташкиллаштириладиган Ўзбекистоннинг миллий байрам тадбирлари фақат хос тоифа: Россия ва Ўзбекистон ОАВлари, дипломатлар, расмийлар учун дабдабали қилиб ўтказилади. Ўзбекистонлик минглаб меҳнат муҳожирлари учун тадбир ёки йиғилишлар бўлмаган.nРоссияда ишлаётган меҳнат муҳожирлари ҳуқуқий кўмак ёки маслаҳат учун қабул қилинмайди.nЎзбекистонлик мигрантларнинг катта қисми ўз элчихоналари ва консуллиги фаолиятидан норози. Энди вазият ўзгарадими? Москвадаги мухбиримиз Соҳиба Ҳаёт тафсилотлари билан...

    Category : Новости и политика

    #Ўзбекистон#Россия:#Янги#элчи#элчихонадаги#вазиятни#ўзгартира#оладими?

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up