Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Ўзбекистонлик мусулмонлар ҳусусий ширкатлар орқали Саудия Арабистонига умра сафарига бора олмаяпти.nnЎзбекистон Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси мулозими умра ибодатини бажариш бўйича ягона қоидага амал қилиш учун¸ бу ташрифни ҳусусий ширкатлардан кўра¸ диний идора яхшироқ ташкил қилади, деган фикрга келинганини айтди.nnОзодлик суҳбатлашган иккита туристик фирма вакили жорий йил августдан бери умрага борадиган Ўзбекистон ватандошлари учун Саудия расмийлари виза бермаётганини айтди.nnСайёҳлик ширкати вакилига кўра¸ “Одатда Ўзбекистонликлар учун умра визасини расмийлаштирадиган Бирлашган Аараб Амирликдаги Саудия элчихонаси виза беришни тўхтатган”. Туристик фирма вакилига кўра¸ элчихона “виза бермаслик бўйича Ўзбекистон диний идорасидан расмий хат олган”.nn- Хаж вақтида умрага виза бериш тўхтаган эди. Кейин умра визаси бериш бошқа мамлакатлар учун очилди¸ лекин биз учун очилмади. Октябрь бошида очилади, дейишувди ҳалиям очилмади. Дубайдаги Саудия элчихонаси "Ўзбекистондан хат келди¸ туристик фирмаларга умра виза расмийлаштирмаймиз",- деди суҳбатдош.