Loading the player...

"Мирзиёевнинг сўзлари эмас, Ўзбекистондаги вазият бирламчи бўлиб қолаверади"

  • Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бир Европа Иттифоқи давлатига уюштирган илк расмий ташрифи доирасида Франция Президенти Эммануэл Макрон билан учрашди. Президент Мирзиёев Францияга икки кунлик расмий ташрифини кеча, 8 октябрь куни бошлаган.nЎзбекистон янги раҳбари ташрифининг илк кунидаёқ ЮНЕСКО Бош директори билан учрашган, Франция Сенати раиси билан кўришган, Франциянинг энг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказган.nРасмий хабарларга кўра, президент Мирзиёев Франция компанияларини Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда фаол қатнашишга чақирган.nЎзбекистоннинг янги президенти раҳбарлари билан учрашув ўтказгани айтилган энг йирик Франция компаниялари сифатида "Тотал", "Тотел Эрен"лар ҳам тилга олинган.nУларнинг Европа ва жаҳон бозорида етакчи компаниялар экани урғуланган.nУчрашувда Европа Тикланиш ва тараққиёт банки, Франция тараққиёт агентлиги каби нуфузли молиявий тузилмалар раҳбарлари иштирок этишгани ҳам айтилган.nЎзбекистон президенти расмий веб саҳифасида тилга олинган рақамларга таянилса, Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи арафасидаёқ умумий қиймати 5 миллиард еврога яқин инвестиция лойиҳалари бўйича келишувлар имзоланган.nАммо бу хусусдаги расмий хабарлар уларнинг айнан қайси соҳаларни кўзда тутиши тафсилотлари очиқланмаган. Буларнинг барчаси амалда нимани англатади? Франциядан таҳлилчи Камолиддин Раббимов таҳлил қилади. Тинглаб, томоша қилинг. Фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг. Раҳмат азизлар.

    Category : Новости и политика

    #"Мирзиёевнинг#сўзлари#эмас#Ўзбекистондаги#вазият#бирламчи#бўлиб#қолаверади"

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up