Loading the player...

Москвада ўзбекистонлик 8 ишчи оғир жароҳатланди

  • Москванинг Раменки мавзесидаги “Снегири Эко” турар-жой комплекси қурлишида қурилиш ҳавозалари қулаши оқибатида 8 одам жароҳатланди. Жароҳатланган ишчиларниг барчаси Ўзбекистон ватандошлари экани айтилмоқда.nnМоскванинг Минская кўчаси 2 уй манзилидаги “Снегири Эко” комплексига қарашли бинолардан бирига бириктирилаётган қурилиш ҳавозалари қулаб тушди.nnУнда ишлаётганлардан 8 нафари турли жароҳатлар билан маҳаллий шифохонага олиб кетилди. Улардан ўта оғир аҳволда экани аниқланган 2 нафари маҳаллий санитария вертолётлари ёрдамида эвакуация қилинди ва ҳозирда реанимация бўлимида қолаётгани маълум.nnМаҳаллий оммавий ахборот воситалари ва Озодлик манбалари жароҳатланган ишчиларниг барчаси Ўзбекистон ватандошлари эканини тасдиқлашмоқда.nnБироқ, терговни бошлаб юборган Москва шаҳар Тергов қўмитасида Озодлик сўровига 4 киши госпитализация қилинганини билдиришди.nn- Дастлабки маълумотларга қараганда, 2018 йилнинг 5 октябр куни кундузи Москванинг Минская кўчасида олиб борилаётган ташқи қурилиш ишлари давомида қурилиш конструкциялари қулаб кетди. Натижада 4 ишчи ерга тушиб, жароҳат олди. Жабрланганлар тиббий муассасаларга ётқизилди, деди Россия пойтахти тергов қўмитаси вакиласи Юлия Иванова.

    Category : Новости и политика

    #Москвада#ўзбекистонлик#8#ишчи#оғир#жароҳатланди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up