Loading the player...

Хоразмда қорамол эпидемияси - бир қишлоқда 500га яқин қорамол касалга чалинди

  • Хоразмлик чорвадор ва ветеринар врачларнинг Озодликка билдиришича¸ вилоятнинг биргина Янгиариқ тумани Гулобод қишлоғида беш юзга яқин қорамолда "нодуляр дерматит" касаллиги аниқланган.nnЎлаётган моллар колбаса цехларига арзон сотилаётгани ҳақида хабарлар бор.nnЛекин, Янгиариқ тумани Ветеренария бўлими расмийлари касалликка чалиниб, нобуд бўлган моллар ёқиб юборилаётганини айтишди.nnЯнгиариқ тумани Гулобод қишлоғида яшовчи фермер Арслон Жуманиёзовнинг Озодликка айтишича, номаълум касаллик унинг молларига ҳам юққан:nn- Ҳамма жойига яралар тошиб, бўйинлари, оёқлари шишиб кетмоқда. Тили қорайиб овқат емай қуйди. Ҳамма қўрқиб ташвишга тушиб қолди, - дейди янгиариқлик фермер.nnАйрим хўжаликларда эса бу касалликдан чорва нобуд бўлиши ҳоллари кузатилган.nn- Колбаса цехларидан одамлар келиб касалланган молларни арзон нархда сотиб олиб кетишмоқда. Бу касаллик қўтир касалига ўхшайди, - дейди Янгиариқ туманида яшовчи Гулмира исмли аёл.nnЯнгиариқлик ветеринар врач Тўлқин Машарипов чорва орасида тарқаëтган бу касаллик "нодуляр дерматит" эканини билдирди.

    Category : Новости и политика

    #Хоразмда#қорамол#эпидемияси#бир#қишлоқда#500га#яқин#касалга#чалинди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up