Loading the player...

Аравакаш хотини ва қайнсинглисини ўлдирди - воқеа МИБ ходимлари кўз олдида содир бўлди

  • Асли сурхондарёлик йигит Чирчиқ шаҳрида мудҳиш қотилликка қўл урди (“Ҳуқуқ”, 2018 йил 39-сон). 28 ёшли йигит уйлангач, тайинли ҳунари йўқлиги боис Сурхондарёдан Чирчиққа келиб, шаҳар деҳқон бозорида аравакашлик қила бошлаган. Аммо йўқчилик, турмуш “мушт”лари сабаб йигит ва унинг хотини орасига совуқчилик тушган. Пировардида аёл эри билан ажрашиш ва ўзига тегишли мол-мулкни қайтаришни сўраб судга мурожаат қилган. Суд қарори чиққач, аёл синглиси ҳамда суд ижрочилари ҳамроҳлигида мол-мулк хатлови учун эриникига келган. Хатлов жараёнида аёл айрим буюмлар эскирганини айтиб, эридан янгисини олиб беришни талаб қилган. Жаҳл отига минган аравакаш йигит суд ижрочилари кўз ўнгида хотини ва қайнсинглисини чавақлаб ўлдирган. Бош прокуратура вакили Бегзод Латиповга кўра, “арзимаган буюмларни деб” икки инсонни ўлдирган йигит 24 йилга озодликдан маҳрум этилган.

    Category : Новости и политика

    #Аравакаш#хотини#ва#қайнсинглисини#ўлдирди#воқеа#МИБ#ходимлари#кўз#олдида#содир#бўлди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up