Loading the player...

Мирзиëев Сурхондарёдаги постларни яна олиб ташлади

  • Сурхондарё вилоятида президент Шавкат Мирзиёев танқидидан сўнг ўтган йил декабрь ойида олиб ташланиб, жорий йилнинг 20 сентябрида қайта тикланган йўл-патруль постлари, Озодлик мақоласидан сўнг, 2 октябрь куни яна олиб ташланди.nnБу ҳақдаги норасмий хабарни вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси тасдиқлади.nnОзодликнинг 27 сентябрдаги "Сурхондарëда Мирзиёев танқидидан сўнг олиб ташланган постлар қайта тикланди" сарлавҳали мақоласида ҳайдовчилар вилоят бўйича ўндан ортиқ пост қайта тиклангани, йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторларининг бўлар-бўлмасга машиналарни тўхтатиб текшираётгани, йўқ жойдан айб ахтариб, ҳайдовчиларнинг асабларига тегаётгани ҳақида шикоят қилган эди:nn“Мен ҳозиргина Термиздан қайтдим. Яна ҳамма нарса бир йил аввалгидек. Барча постлар қайта ишлаяпти. ГАИлар мошиналари билан турибди. Деновга етиб келгунимча уч жойда тўхтатиб, ҳужжат текширишди. Машина багажини очиб кўришди. Ҳайдовчиларнинг яна кайфиятлари бузилган. Президентимиз гапининг таъсири бир йилга ҳам бормади”, деган эди деновлик ҳайдовчи Қаҳрамон Очилдиев.nn5 октябрь куни Озодлик билан боғланган бу ҳайдовчи, мақоладан сўнг, барча постлар яна олиб ташланганини айтди:nn"Худога шукр, постларда ГАИлар энди турмаяпти. Бўлмаса, Деновдан Термизга боргунча тўрт-беш жойда тўхтатиб, текширишарди. Таниш инспекторларимдан бирининг айтишича, мақола чиққандан сўнг, вилоят ҳокими Баҳодир Пўлатов вилоят ИИБ ва йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғини чақириб, қаттиқ уришибди. Ўша шлагбаумни бир жойларингга тиқиб оламан, дебди. Шундан сўнг бир кунда постлар йўқолди", деди Қаҳрамон Очилдиев.

    Category : Новости и политика

    #Мирзиëев#Сурхондарёдаги#постларни#яна#олиб#ташлади

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up