Loading the player...

Синфдошидан ҳомиладор бўлган қиз ўзини осди

  • Сурхондарёнинг Термиз шаҳрида 17 ёшли коллеж ўқувчиси ҳомиладор экани аниқлангач, уйининг молхонасида осилган ҳолда топилди.nnҚизнинг отаси ва қариндошлари Озодлик билан суҳбатда номусидан айрилган қиз иснодга қолишдан қўрқиб, ўз жонига қасд қилганини айтишди.nnСурхондарёнинг Термиз шаҳрида Ахборот технологиялари коллежининг ўқувчиси бўлган 17 ёшли қиз ўз уйининг молхонасида осилган ҳолда 22 сентябрда топилгани Озодликка бугун маълум бўлди.nnҚизнинг исми Озодликка маълум, лекин журналистик аҳлоқ юзасидан таҳририят унинг исмини очиқламайди.nnҚизнинг отаси Озодлик билан суҳбатда синфдошидан ҳомиладор бўлган қизи иснодга чидай олмагани ва молхонаси айвонининг тўсинига ўзини осганини айтди.nnОтанинг иддаосига кўра, шу йилнинг ёзида қизи Термиз Ахборот технологиялари коллежида ўқийдиган синфдошидан ҳомиладор бўлган, бу ҳолат бутун маҳаллага овоза бўлгач, қиз ўзини осиб қўйган:nn- Қорнида икки ойлик боласи бор экан. Иснодга чидай олмади. Бунинг устига ҳалиги йигит ҳам йўқолиб қолди. Мен ўшанда онасига ва аммасига қизни йигитнинг уйига олиб бориб, ташлаб келинглар, деб айтдим. Олиб боришди, лекин унинг қариндошлари бизга қорнида боласи бор қиз керак эмас, деб қайтариб юборишди. Биз яна уларга юбордик, яна қайтаришди. Қизим ўртада тушкунликка тушиб ўзини осди.

    Category : Новости и политика

    #Синфдошидан#ҳомиладор#бўлган#қиз#ўзини#осди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up