Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Тожикистон соғликни сақлаш вазирлиги маҳалий табиб ва усталарга ўғил болаларни хатна қилишни тақиқлади. Вазирлик ўз амалини юқимли касалликларнинг тарқалишини олдини олиш дея изоҳлади.nnСентябрда айни шундай важлар билан Тожикистоннинг турли минтақаларида юзлаб стоматология, гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар беркитилган эди.nnТожикистон соғликни сақлаш вазирлиги матбуот марказининг хабар беришича, 2019 йил 1 январидан бошлаб маҳалий табиб ва усталарга уй шароитида болаларни хатна қилиш тақиқланади.nnМатбуот марказига кўра, бу тадбир гепатит ва ВИЧ каби юқимли касалликларнинг тарқалишини бартараф этишга қаратилган.nnТожикистон соғликни сақлаш вазирлиги аҳолига шаҳар ва туманлардаги шифохоналарда ўғил фарзандларини хатна қилишни тавсия берди.nnРасмий маълумотларга биноан, бугунги кунда мамлакат шифохоналарида хатна учун 425 кабинет ажратиган ва шу йил ичида шифокорлар 33 мингдан ортиқ ўғил болаларни бепул хатна қилган.nnЮқимли хасталикларнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида охирги бир ой ичида Тожикистонда юзлаб стоматология, сартарошхона, гўзаллик салонлари бекитилди.