Loading the player...

Қозоғистонда йўқолган ўзбек муҳожири топилди

  • 2009 йилда Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида дараксиз йўқолган 28 яшар Назмиддин Саипов Қозоғистоннинг Тароз шаҳрида топилди. Йўқолган муҳожирнинг укаси Фазлиддин акаси қидирилаётгани тўғрисида Озодликда чиққан мақоладан кейин қидиришга қўшилган юзлаб кўнгиллиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.nnБу хушхабарни Озодликка унинг укаси Фазлиддин етказиб, акаси топилгани тафсилотларини хурсандчилиги билан сўзлаб берди:nn- Табрикласангиз бўлади – акам топилди! Мақола чоп этганингиз учун раҳмат. Шу мақола орқали кўпчилик Ўзбекистондан, Москвадан, Екатеринбургдан, Новосибирск ва Қозоғистондан одамлар “Қандай ёрдам керак?” даган хабарлар келди. Уларга раҳмат – халқ эътиборига тушиб битта одам топилди! Тўғрисини айтаман, 2009 йилда йўқолган акам соғлом эмас – бошини орқасида катта чандиғи бор, тикилган. Дадамни, амакимни таниди, лекин гапираётган гаплари болаларча бўлиб қолган. Олдинги давр эсида – яқиндагини эслолмаяпти. Уни Жамбулнинг Тараз шаҳридан мардикор бозордан топишди. Полиция ушлабди, кеийн қўқонлик боллар дадамга телефон қилиб, “Топилди ўғлингиз, олиб кетинг!”, деб айтворди, деди Фазлиддин.

    Category : Новости и политика

    #Қозоғистонда#йўқолган#ўзбек#муҳожири#топилди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up