Loading the player...

Ҳайдовчини ўлдирган милиция қидирилмоқда

  • Навоий вилоятининг Нурота туманида 1 кишининг ўлимига сабабчи бўлган йўл-транспорт ҳодисаси содир этганликда гумонланаётган милиция зобитига нисбатан қидирув эълон қилинди.nnПрофилактика инспектори Азиз Ўразов шу йилнинг феврал ойида Нурота-Навоий йўлида рўй берган автоҳалокат ортидан уй қамоғига олинганди. Бироқ у 18 сентябр кунгига белгиланган очиқ суддан олдин ғоиб бўлди.nnЖамоатчиликка гапириш ваколати йўқлиги учун ўз шахси сир қолишини сўраган Нурота тумани ҳуқуқ тизими мулозими 35 ёшли милиция зобити Азиз Ўразовга қидирув эълон қилинганини тасдиқлади.nn- Эхтиёт чораси сифатида белгиланган уй қамоғи талабларини қасддан бажармагани ва судга уни олиб келиш имкони бўлмагани учун у қидирилмоқда. Ўразов топилгач унга нисбатан уй қамоғи эхтиёт чораси ўзгартирилиб, қамоқ чораси қўлланилиши ҳақида суд ажрим чиқарди, - деди Нурота тумани ҳуқуқ тизими мулозими.nnЎразов Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси, яъни Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузишда айбланиб, иши судга оширилган эди.nnТергов ҳужжатларига кўра, Азиз Ўразов шу йилнинг феврал ойида “Нурота-Навоий” йўлида ўзининг "Нексия" автомашинасида қарама-қарши томондан келаётган "Дамас" машинасини уриб юборган, оқибатида "Дамас" машинаси рулида бўлган 65 ёшли Аҳмад Бобоқулов ҳалок бўлган.

    Category : Новости и политика

    #Ҳайдовчини#ўлдирган#милиция#қидирилмоқда

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up