Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Сурхондарëнинг Ангор тумани “Наврўз” маҳалласи яшовчиларини пахтага чиқариш масаласида участка профилактика инспектори¸ 29 яшар лейтенант Илҳом Абдуллаев ва маҳалла раиси 61 яшар Абдуназар Зоиров ўртасида 30 сентябрь куни жанжал чиқди.nnБир-бирини ҳақоратлаб¸ калтаклашгача бориб етган бу жанжалдаги ҳар икки тараф Озодлик билан суҳбатда бир-бирини айблади.nnВоқеага гувоҳ бўлган “Наврўз” маҳалласи турғуни Озодлик билан суҳбатда “жанжал маҳалладаги 48 кишини пахтага чиқариш масаласида” чиққанлигини айтди.nnМаҳаллла раиси участковой милиционерни онасидан сўкдими?nnАнгор тумани “Наврўз” маҳалласи участка профилактика инспектори¸ Илҳом Абдуллаев Озодлик билан суҳбатда маҳалла раисини айблади:nn- Маҳалла раиси менга онангни с...ай деб ҳақоратлади. Бақириб чақирди. Устимга бостириб келиб менга ташланди. Мен пахта теримини ташкил қилиб юрган давлатнинг вакили сифатида расман ҳақорат нишони бўлдим. Бу маҳаллла раиси бошқаларга ҳам бақириб¸ "пахтага чиқмасанг¸ моддий ëрдам рўйхатидан ўчираман"¸ деб таҳдид қилди. Мен ўз участкамдаги яшовчиларни бу золимдан ҳимоя қилдим¸ дейди лейтенант Илҳом Абдуллаев.