Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
У 2011 йилги Жаниўзен воқеаларидан сўнг озодликдан маҳрум қилинган ва оғир хасталикка чалинган ҳолда қамоқдан чиққан қозоғистонлик фаол Мақсат Дўсмағамбетов 36 ёшида вафот этди.nnМақсат Дўсмағамбетов 29 сентябрда Ақтау шаҳридаги Мангғистау вилоят шифохонасида дунёдан кўз юмди. Бу ҳақда “Азаттиқ” радиосига унинг онаси Ўнайгул Дўсмағамбетова хабар қилди.nnДўсмағамбетов “юз суягининг хавфли ўсмаси” ташхиси билан онкология бўлимида даволанаётган эди. 28 сентябрда унинг аҳволи бирдан ёмонлашди ва бемор жонлантириш бўлимига жойлаштирилди.nnЖума куни касалхонада ётган Дўсмағамбетов гапира олмаётгани учун “Азаттиқ” радиоси мухбирига бир парча ёзув тутқазди. Унда “аҳволим яхши эмас, икки кундирки, қон тўхтамаяпти. Врачлар, қўлимиздан келган ҳамма ишни қиляпмиз, деяпти. Лекин, менимча, унақа эмас. Улар мени жонлантириш бўлими билан паллиатив бўлим ўртасида сарсон қиляпти”, деб ёзилган.nnВрачлар 28 сентябрда Мақсат Дўсмағамбетовнинг ўсмаси катталашгани ва энди уни даволаб бўлмагани учун уйига жавоб бермоқчи эканини айтди.nnВрач Менгсулу Исмоилова Мақсат Дўсмағамбетов касалхонада эканида қон қуйиш ҳам ёрдам бермаслигини айтди. Унинг айтишича, бемор фақат юраги бақувват бўлгани учун тирик бўлган.