Loading the player...

Камбағаллик сабаб туғилиш кўпаймоқда

  • Жаҳон банкининг янги тадқиқоти натижаларига кўра, ишсизлик, меҳнат миграцияси ва камбағаллик туфайли Тожикистонда туғилиш кўпаймоқда ва аҳоли сони тез суръатларда кўпайиб бормоқда.nnСтатистикага кўра, аҳолиси йилига ўрта ҳисобда 200 минг кишига ортаётган Тожикистон бу кўрсаткич бўйича МДҲ давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллайди.nnЖаҳон банкининг ўтган ҳафтада эълон қилинган “Тожикистон Республикаси: мамлакатни комплекс баҳолаш” тадқиқотида Тожикистон собиқ Совет Иттифоқи республикалари орасида энг қашшоқ ва айни дамда, аҳолиси энг тез ўрсаётган мамлакат сифатида баҳоланган.nnЖаҳон банки Тожикистон ҳукуматига аҳоли ўсишини тартибга солиш учун эрта турмуш қуришга чек қўйиш ва ҳомиладорликнинг олдини олиш учун контрацепция воситаларидан фойдаланишни тавсия қилди.nnХалқаро молиявий ташкилот тадқиқотига кўра, Тожикистондаги репродуктив ёшдаги аёлларининг фақат 28 фоизи исталмаган ҳомиладорликка қарши контрацепция воситаларидан фойдаланади.nnТожикистоннинг консерватив жамиятида кўп фарзанд “Худонинг иродаси” ҳисобланади. Шу боис, мамлакатда кўпфарзандли оилалар сони жуда кӯп.nnДушанбелик Зулайҳо Зоирова кўп болали оилада дунёга келган.

    Category : Новости и политика

    #Камбағаллик#сабаб#туғилиш#кўпаймоқда

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up