Loading the player...

Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳридаги “Чонг Ва Дэ” қароргоҳида тантанали равишда кутиб олинди

  • Президент Шавкат Мирзиёев 17 декабрь куни Сеулдаги миллий қабристонга ташриф буюриб, марҳумлар хотирасига эҳтиром кўрсатди.
    Бу ерда Корея мустақиллиги учун курашган ҳамда урушларда ҳалок бўлган инсонлар, мамлакат ривожига катта ҳисса қўшган давлат ва жамоат арбоблари дафн этилган.
    Давлатимиз раҳбари рафиқаси ҳамроҳлигида мазкур қабристондаги ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди ва эсдалик битиги қолдирди. Бу битик мажмуа музейидан жой олади.
    Сеул шаҳридаги “Чонг Ва Дэ” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
    Сўнг давлат раҳбарлари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар.
    Президентимиз яқин даврга мўлжалланган ҳамкорликда учта асосий йўналиш: “яшил” тараққиёт, рақамлаштириш ва ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш масалалари кун тартибида турганини таъкидлади.
    Давлат раҳбарларининг музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.
    Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Мун Чжэ Ин Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнотни қабул қилдилар.
    Икки мамлакат раҳбарлари ҳузурида соғлиқни сақлаш, “ақлли” шаҳарлар, энергетика, нодир металлар соҳасида ҳамкорлик қилиш, лойиҳаларни молиялаштириш бўйича қатор келишувлар имзоланди.
    Президент Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок билан учрашув ўтказди.
    Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада фаоллаштириш юзасидан батафсил фикр алмашилди.
    Олий даражада эришилган келишувлар ижроси устидан самарали парламент назоратини таъминлаш муҳим экани қайд этилди. Икки мамлакат парламентлари вакиллари бу борада бор куч ва имкониятларини ишга солишларини таъкидладилар.

    Category : ALLONE

    #Шавкат#Мирзиёев#Сеул#шаҳридаги#ldquo#Чонг#Ва#Дэ#rdquo#қароргоҳида#тантанали#равишда#кутиб#олинди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up