Loading the player...

7- синф ўқувчиси оғилхонада ўзини осди

  • Андижон вилоят, Олтинкўл туманидаги 4- ўрта мактабнинг 7- синф ўқувчиси 26 сентябрь куни ўз уйининг оғилхонасида осилган ҳолатда топилди.nnТуман Ички ишлар бўлими навбатчисининг Озодликка айтишича¸ юз берган воқеа юзасидан туман прокуратураси ўз суриштирувини бошлаган.nnОлтинкўл туманида яшовчиларидан бирининг иддао қилишича¸ ўқувчи мактабда изза қилингани ортидан ўз жонига қасд қилган.nnОлтинкўл туман ҳокими ўринбосари Фахриддин Парпиевнинг Озодликка айтишича¸ ўқувчини ҳеч ким изза қилмаган ва у мактаб аълочиларидан бири бўлган. Ўзини осиб ўлдирган ўқувчи 27 сентябрь куни Олтинкўл туманида дафн қилинди.nnНима бўлган эди?nnОзодлик мактаб ўқитувчилари¸ ва марҳумнинг қўшнилари ëрдамида воқеага ойдинлик киритишга уринди.nnОлтинкўлдаги 4- мактаб директори Олтиной Ҳалилованинг Озодликка айтишича¸ 7- синф ўқувчиси ўша куни “ҳушчақчақ холда мактабга келган ва дарсларни яхши ўзлаштириб уйига кетган”.nnМарҳумнинг қўшнисига кўра¸ “7- синф ўқувчиси мактабдан келиб, ховли четидаги оғилхонага бориб қўй боғлайдиган арқон билан оғилхона шифтидаги ëғоч тўсинга ўзини осиб қўйган”.nn- Дод-вой кўтарилди¸ милиция келди. Қўни-қўшни тўпланди. Онаси ҳушидан кетиб қолди¸- деди марҳумнинг қўшниси Озодлик билан суҳбатда.

    Category : Новости и политика

    #7#синф#ўқувчиси#оғилхонада#ўзини#осди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up