Loading the player...

Тожиклар чет элга Ўзбекистон орқали учмоқда

  • Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида визасиз борди-келди бошланганидан кейин кўплаб тожикистонликлар хориж давлатларга Тошкент ёки Самарқанд шаҳарлари орқали боришни афзал билмоқда.nnБунга Тожикистонда учоқ чипталарининг қўшни Ўзбекистон ва Қирғизистонга қараганда анча қимматлиги сабаб бўлмоқда.nnТожикистоннинг Сўғд вилоятидан бўлган Фируз Аҳмедов Россиянинг Ханти-Мансийск округида қурилишда ишлайди. 36 яшар Фируз Россияга ҳар йили баҳорда самолёт, поезд ёки автобусда кетади.nnАммо бу йил у, дўстлари маслаҳати билан, илк бор Россияга Тошкентдан парвоз қилди.nn“Танишлар менга Россияга Ўзбекистондан учиш арзонроқ эканини айтди. Ҳақиқатан ҳам, Тошкентдан Россиянинг Сургут шаҳрига чипта нархи Хўжанд шаҳрига қараганда тахминан 100 доллар арзон экан. Мен учун бу катта пул,” - деди Фируз Аҳмедов.nn2018 йил мартида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида визасиз борди-келди бошланиши ортидан нафақат тожикистонлик меҳнат муҳожирлари, балки зиёлилар ва айниқса нодавлат ташкилотлар ходимлари ҳам хорижга Тошкент ёки Самарқанд аэропортларидан сафар қилишни бошладилар.nnТожикистондаги Мустақил Ахборот Воситалари Ассосиацияси раиси Нуриддин Қаршибоев ҳам Озодлик билан суҳбатда охирги вақтларда хориж сафарларида Ўзбекистон ҳаво йўлларидан фойдаланаётганини айтди.

    Category : Новости и политика

    #Тожиклар#чет#элга#Ўзбекистон#орқали#учмоқда

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up