Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Уч баҳор... Мазкур телесериал ижодкорларининг бизга маълумот беришларича ҳозирча ушбу ном остида миллий сериал тасвирга муҳрланмоқда. 25 қисмдан иборат бўлиши мўлжалланган мазкур сериал режиссёр Маъруф Мамиров бошчилигидаги ижодий гуруҳ томонидан тасвирга олимоқда. Ушбу режиссёр бундан олдин "Ёш оила" сериалини тасвирга олган эди. "Ёш оила" сериалининг 70% декорацияларда тасвирга олинган бўлса 30% натурада тасвирга олинган эди. Бу сафар режиссёр Маъруф Мамиров янги маҳсулотини 100% табиий тарзда тасвирга олиб унда ҳали танилишга улгурмаган ёш актёрлар билан суратга олмоқда. Ушбу телемаҳсулот устида ишлаётган ҳар бир мутахассис телесериал томошабинга мақбул келиши устида астойдил хизмат қилмоқдалар. Албатта сериал кўримли бўлиши учун сериал учун танланган мавзу томошабин учун мақбул бўлиши керак. Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг! Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси. www.mtrk.uz