Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Ўзбекистонда 2020 йил 1 январгача барча провайдерлар учун халқаро тармоқларга бевосита киришни эркинлаштириш режалаштирилмоқда. Бу «фойдаланувчиларга Интернетдан фойдаланиш нархини пасайтириш» имконини беради. Айни пайтда бу соҳа фақат “Ўзбектелеком” монополияси ҳисобланади.nnМаҳаллий нашрларга кўра, президент Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига 2020 йил 1 январгача «барча операторларга халқаро телекоммуникация тармоқларига бевосита уланишни эркинлаштириш имконини берадиган» норматив ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлаш вазифасини топширди.nnБундан ташқари, Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизматларнинг экспорт улушини 2021 йилга қадар умумий ҳажмдан 4 фоизга оширишни режалаштирмоқда.nnБу ҳақда давлат раҳбарининг тегишли фармони ҳам қабул қилинди.nnАввалроқ президент матбуот химзати Шавкат Мирзиёев Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятидан кўнги тўлмаётгани ва бу борада вазирлик олдига янги вазифаларни қўйгани ҳақида хабар берган эди.