Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
«Ўзбекистон 24» телеканали 25 сентябрда тарқатган хабарда айтилишича, маҳаллий ҳокимият амалдорлари қурилиш ширкатларидан биридан 21 миллион сўм миқдорида «доля» талаб қилган.nnҚашқадарё вилояти прокуратураси томонидан ушбу икки шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Айни дпайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.nnБир неча кун олдин Бош прокуратура Самарқандда ҳам порахўрлик ҳолати аниқлангани ҳақида расмий билдирув тарқатган эди.nnБош прокуратуранинг маълум қилишича, Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Лоиш шаҳарчасида яшовчи У. Ё. «Ўзбекистон почтаси»нинг Самарқанд филиали директори Шерали Умаров унга почта биносидан 30х7 метр ер майдонини ажратиш ва «Ўзбекистон почтаси» кузатув кенгаши қарорини чиқартириб бериш эвазига юз минг доллар пора талаб қилгани ҳақида шикоят ёзган.nnШикоятда таъкидланишича, Шерали Умаров поранинг муайян миқдорини “ўзидан юқори турган раҳбарларга бериши”ни айтган.nnТезкор тадбирда Умаров ўз иш хонасида 40 минг доллар олаётганида қўлга туширилган.nnМазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб, Самарқанд вилоят прокуратураси дастлабки тергов ишларини олиб бормоқда.