Loading the player...

Россия Ўзб.га рус ўқитувчиларини юбормоқчи

  • Ўзбекистондаги умумтаълим мактаблари учун ўқитувчиларни тайёрлаш соҳасида Тошкент Москва билан ҳамкорликни ривожлантиради. Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигига кўра, Ўзбекистонда, айниқса, ўқиш рус тилида олиб бориладиган мактабларда кадрлар етишмовчилиги сезилмоқда.nnБироқ, ўзбекистонлик рус тили ва адабиёти мутахассислари бу масаланинг осон ечими борлигига эътибор қаратмоқда.nnШу йилнинг 24 сентябрида Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ва Россиядаги олий ўқув юртларининг бир гуруҳ экспертлари ва вакиллари ўртасида Ўзбекистондаги рус мактаблари учун ўқитувчилар тайёрлаш масаласида музокаралар ўтказилди.nnХалқ таълими вазирлигига кўра, учрашувда “Московский Дом соотечественников” ташкилоти директорининг биринчи ўринбосари Юрий Каплун, “Россотрудничество” ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Виктор Шулика, А.С.Пушкин номидаги рус тили давлат институтининг илм-фан бўйича проректори Михаил Осадчий ва Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси бош маслаҳатчиси Сергей Соколовлар иштирок этган.nn“Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда ҳозирги кунда ўқитувчилар етишмайди, айниқса, бу ҳолат рус тилида таълим берилаётган мактабларда сезиларли даражада. Хусусан, учрашувда Халқ таълими вазирлиги ўзбекистонлик ўқитувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича Россия олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш таклифини илгари сурди”, дейилади Ўзбекистон таълим идораси расмий сайтида.

    Category : Новости и политика

    #Россия#Ўзбга#рус#ўқитувчиларини#юбормоқчи

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up