Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Япон олимлари тарихда биринчи марта инсон қон ҳужайраларини етилмаган тухумҳужайраларга айлантиришга муваффақ бўлди.nnБу натижа бир кун келиб лабораторияда қариндошлар қони ёки тўқимасидан бола ўстиришга имкон яратиши мумкин.nnТажрибада қатнашган олимлардан бири, Киото университети ходими Митинори Саитоу бундан аввал илдиз ҳужайралардан сичқон тухум ҳужайралари ва сперма етиштиришга муваффақ бўлган эди.nnИнсон тухумҳужайраларини яратиш учун бошқача ёндашишга тўғри келган. Хусусан, инсон қон ҳужайралари исталган тана ҳужайрасига айлана оладиган плюрипотент ҳужайраларга айлантирилган. Бунинг ортидан ушбу ҳужайралар сичқонлардан олинган эмбрион ҳужайралардан тайёрланган тухумдонларга киритилган.nnМазкур метод билан ҳосил бўлган тухумлар уруғлатиш учун етарли даражада ривожланмаган. Аммо олимларнинг айтишича, бу технология тирик ёки вафот этган қариндошлар генетик материалидан бола ўстиришга йўл очиб беради. Шунингдек, ушбу технология бепушт ёки бир жинсли жуфтликлар ўз ДНКларига эга фарзанд катта қилишларига имкон беради.nnЭндиликда олимлар лабораторияда инсон спермаси ҳамда уруғланиш учун етарлича ривожланган тухумҳужайраларни ясаш устида бош қотирмоқдалар.