Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Минтақада яна бу гапнинг кун тартибига чиқишига Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбековнинг яқинда айтган сўзлари сабаб бўлган. Президент Жээнбеков, "қариндошларимнинг давлат ишларига аралашишларига йўл қўймайман", - деб ваъда берган. "Менинг бош мақсадим - тинчгина ишлаш ва муддатим тугаши билан ҳокимиятни топшириш", - деган. Сооронбай Жээнбеков, ўз навбатида, президент этиб сайланиши ортидан "дўст" ва "қариндошлари" пайдо бўлиб қолганидан ҳам шикоят қилган.n"Sputnik" интернет портали қирғиз президентининг, ҳатто, "улар врач қабулига тезроқ кириш ёки аллақандай мансабни эгалламоқчи бўлганларида менинг исмимни айтаётган экан. Мен уларни тезроқ қамоққа олишларини талаб қиламан", - деган сўзларидан иқтибос келтирган.nҚирғизистоннинг янги президенти, "энди тўртинчи синфга ўтганини қўшимча қилиб, ўғли ҳеч қачон Максим Боқиевга ўхшамаслиги"ни ҳам алоҳида тилга олиб ўтган.nПрезидентлар ўз оила аъзолари ёки яқин қариндошларини давлат идораларида масъул лавозимларга тайинлашлари аксарият Марказий Осиё давлатларига бирдек хос воқеълик бўлади ва аллақачон одатий тус олиб улгурган. Минтақада бу мамлакатлар мустақиллиги билан кечган чорак асрдан ортиқроқ вақт давомида шаклланган бу каби вазият эса:n"Не боис минтақа раҳбарлари давлат бошқарувига хотин-болаларини бемалол аралаштиришмоқда?"n"Ёки қандай қилиб, ўз оила-аъзоларининг улкан бойлик орттиришига тўсиқсиз имкониятлар ярата билишган"?деган саволларни ҳам пайдо қилмай қўймаган. Сиз бу каби ҳолларга қандай қарайсиз? Фикрларингиз uчун раҳмат...;...