Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Ҳеч қизиқиб кўрдингизми? - Ўзбекистонда куннинг энг муҳим янгиликларидан бири: Ўзбекистонда доллар нархи яна кўтарилди ёки доллар курси "шиддат билан ўсишда давом этмоқда...". Ўзбекистон Марказий банки куни-кеча хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилган. Унга кўра, 1 АҚШ долларининг нархи 8079 сўм 28 тийинни ташкил қилган. Агар, ўтган ҳафтадаги рақамлар билан таққосланса, доллар сўмга нисбатан 40 сўм 28 тийинга қимматлашган. Аммо Ўзбекистондан олинган хабарларда бунинг сабаби очиқланмаганди. Би-би-си Ўзбек Хизмати эса, бу каби хабарлар манзарасида айни шу савол билан Қозоғистондан етакчи иқтисодий таҳлилчи Сапарбой Жубаевга мурожаат қилди. Аммо сизга ҳам саволимиз бор: nАгар, сўнгги кунларда Ўзбекистонда АҚШ доллари сотиб олган бўлсангиз, бунинг сабаблари билан қизиқиб кўрдингизми? Сўраб кўрган бўлсангиз, қандай жавоб олдингиз? Долларни ҳозир асосан қаердан харид қилаяпсиз? Қўлда ҳам сотилмоқдами? АҚШ доллари нархининг сўмга нисбатан кўтарилиб бораётгани бозор ва дўконлардаги нарх-наволарга қандай таъсир қилаяпти???.