Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Отасига кўмак бериш учун туз конида ишлаб, мактабдаги таҳсилидан деярли воз кечишга мажбур бўлаётган Нисор Аҳмад бор-йўғи 13 ёшда. nnОғир меҳнат сабаб, бундан-да анча ёш кўринувчи бу болакай Афғонистоннинг Тожикистонга бевосита чегарадош шимолий Тахор вилоятидан. nnУ бу вилоятдаги Намакоб туз конида ишлайди, йирик-йирик туз бўлакларини эшакка юклаб, тоғдан пастга олиб тушади. nnШунча қилган оғир меҳнати учун кунига бор-йўғи 1.5 АҚШ доллари миқдорида ҳақ олади.nnНисор Аҳмадга ўхшаган болалар эса, бу конда озмунча эмас.nnУлар кондан қўлда туз қазиб чиқаришади ёки Нисор Аҳмадга ўхшаб, уни ташиш ишлари билан шуғулланишади. nnМактаб ёшидаги болакайларнинг бу каби аҳволи аллақачон жиддий хавотирларга ҳам сабаб бўлмай қолмаган. nnКондаги болалар меҳнатига барҳам бериш учун яқинда у хусусий бир ширкат ихтиёрига ҳам берилган. nnАммо у ерга бориб, мана бу видеолавҳани тайёрлаб юборган мухбиримиз Фазл Аҳмад Ёлғуз эса, ёш-ёш болакайларнинг ҳануз оғир юмушларда банд эканликларига гувоҳ бўлган. nБи-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.