Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
BBCUZBEK.COMнинг жума кунги жонли мулоқоти ана шу мавзуга бағишланди. Уни танлашга ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама келтириб чиқарган azon.uzдаги мақола сабаб бўлди. nnКейинчалик ўчириб ташланган мақолада Исломий китоблар муаллифи Зиёвиддин Раҳимов Zo'rTV канали орқали эфирга узатилган "Севги изтироблари" дубляж иштирокчиларини "миллат хоини"да айблаган ва уларнинг овоз беришдан топган пуллари "ҳаром"лигини айтганди.nnИжтимоий тармоқлардаги муҳокамалардан сўнг ушбу мақола сайтдан олиб ташланган. Шу билан бирга интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда танқидларга учраган "Севги изтироблари" сериали ҳам тўхтатилган.nnДунёвий давлатда диний эркинларнинг чегараси бўлиши керакми? Эркинликлар қаерда тугайди? Ўзбекистоннинг асосий қатлами бўлган диндорлар ўз фикрини билдириши нима учун бу қадар кескин қаршиликлар билан кутиб олинди?nnБу каби саволларга Швециядан исломшунос Довудхон Назаров, АҚШдан диний фаол Мирраҳмат Мўминов ва жамиятшунос Рафаэль Саттаров ҳамда Тошкентдан блоггер Хуршид Йўлдошевлар ўз фикрини билдирди. nnДастурни Ибрат Сафо олиб борди. nnFacebook'да жонли олиб борилган мулоқотни BBCUZBEK.COM'нинг YouTube'даги саҳифасида томоша қилинг. nnБи-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.