Loading the player...

ТЕЗРОҚ КЎРИНГ: КАТТАЛАРНИНГ ЎҒЛИГА ШАҲАР БЕДАРВОЗАМИ?

  • Журналист ва блогер Никита Макаренко Олмалиқ шаҳри ҳокими Усмон Раҳимов (Исмоилович)нинг ўғли Дилшод Исмоилов (Усмон ўғли) машинада йўл ҳаракати қоидаларини қасддан бузиб, бебошликлар қилаётгани тасвирланган видеони телеграмдаги саҳифасига жойлади.
    Видеода ҳокимнинг ўғли ТикТок ижтимоий тармоғида видео ва суратлар қўйиб, йўл қоидаларини бузаётганини, жарималар коллекцияси билан мақтанаётганини англаш қийин эмас. Шунингдек, у отасининг хонасидаги иш столида ҳам суратга тушишга улгурган.
    Бугун, 30 сентябрь куни ушбу видео ижтимоий тармоқларни портлатди. Тармоқларда Олмалиқ шаҳри ҳокимининг ўғли билан боғлиқ бўлган фото ва видео кенг муҳокама қилинаяпти. Ҳа, чиндан ҳам машина бошқарувидаги шахс Олмалиқ шаҳри ҳокимининг ўғли, суратдаги ҳам унинг ўзи.
    Вазият юзасидан блогер Дилшода Аннаева ҳоким Усмон Раҳимов билан боғланди. Усмон Раҳимов ҳолат туфайли раҳбарият ва жамоатчилик олдида ниҳоятда пушаймон эканини билдирган.
    Ҳокимнинг айтишича, бу ҳолат аслида бундан беш ой олдин содир бўлган, ўшандан кейин ота ва ўғил жиддий суҳбатлашиб олишган. Жарималар тўланган, қонунни бузган ўғилга чора қўлланилган.
    Батафсил: t.me/effectuz
    DODASITV ва EFFECT.UZ – Муаммоларга биргаликда ечим топамиз!

    Category : Новости и политика

    #ТЕЗРОҚ#КЎРИНГ#КАТТАЛАРНИНГ#ЎҒЛИГА#ШАҲАР#БЕДАРВОЗАМИ

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up