Loading the player...

700 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

  • ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Бекобод тумани ҳудудида ўтказган тезкор тадбири давомида маҳаллий фуқаро Ғофуров бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашина тўхтатилиб, текширилди. Натижада, унинг салон қисмида 640 млн. сўмлик 4000 дона «Меропенем» дори воситаси борлиги маълум бўлди.
    Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида аниқланишича, Тожикистонлик Шуҳрат исмли шахсга тегишли бўлган мазкур дори воситалари айланма йўллар орқали мамлакатимизга олиб ўтилган бўлиб, Ғофуров уларни келгусида сотиш учун Шуҳратнинг Тошкент шаҳридаги танишларига етказиб бериши керак бўлган.
    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
    Шунингдек, шу каби қонун бузилиш ҳолати Сирдарё вилоятида ҳам аниқланди. Хусусан, маҳаллий фуқаролар Мамаев ҳамда Қўчқоровлар давлат чегарасининг Сирдарё тумани «Оқ йўл» МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмидан Қозоғистон Республикасига тиббий буюмлар ва дори воситаларини яширин равишда ўтказишга уринган вақтларида ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ушланди. Улардан қарийб 75 млн. сўмлик «Тивортин», «Дексаметозон» дори препаратлари ва бошқа тиббий воситалар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
    Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Category : Новости и политика

    #700#миллион#сўмлик#дори#воситаларининг#ноқонуний#савдосига#чек#қўйилди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up