Ўзбекистон: Расул Кушербаевга қарши кўрсатма беришим эвазига озодлик таклиф қилишди — тадбиркор
Бундан аввал прокуратура ходимлари тадбиркорларга босим ўтказиб, улардан сохта кўрсатмалар олиш йўли орқали мамлакатда анчайин танилган депутат Расул Кушербаевга қарши жиноий иш очишга урингани тўғрисидаги хабарлар шов-шувга айланган эди.
Хусусан, май ойида янгийўллик тадбиркор Бекзод Қўзиевнинг видеомурожаати тарқалган ва унда тадбиркор туман прокуратураси ходимлари ўзига тегишли бизнесларнинг Расул Кушербаевники, дея кўрсатма беришни талаб қилгани ҳамда укаси Жавоҳир Зокиржонов туҳматлар асосида ҳибсга олинганини иддао қилган эди.
Расмий маълумотларга кўра, Янғийўл туманидаги «Қўшёғоч олтин файз балиқлари» МЧЖ раҳбари Жавоҳир Зокиржонов айни вақтда қидирувда бўлган акаси Бекзод Қўзиев билан жиноий тил бириктирган ҳолда балиқчилик билан шуғулланиш учун ажратилган 11 гектардан зиёд ер майдонидан 600 миллион сўмдан кўпроқ миқдордаги қум-шағал аралашмасини қазиб олиб, тегишли лицензияга эга бўлмасада, қонунга зид равишда сотиб юбориб, талон-торож қилганлиги, бу орқали давлатга жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.
7 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон туман судида Жавоҳир Зокиржонов иши бўйича маҳкама бўлиб ўтди.
youtu.be/7mq6bCNFek8 Судда Би-би-си мухбири ҳам иштирок этди.
Маҳкама давомида судланувчи Зокиржонов жорий йил бошида прокуратура ходимлари томонидан расман ўзига тегишли балиқчилик хўжалигига қарашли майдондан шағал қазиб олиб, уни ноқонуний тарзда сотиб юборишда айбланган бўлсада, тергов давомида орган ходимлари ундан балиқчилик бизнеси аслида Расул Кушербаевга тегишлилиги, депутат тадбиркорлик билан шуғулланувчи бу оиланинг қўштирноқ ичидаги танкаси экани борасида кўрсатма беришни талаб қилгани ҳақида сўзлади.
Ёш тадбиркор шундай кўрсатма эвазига унга озодлик таклиф этилганини таъкидлади.
Судда Жавоҳир Зокиржонов Расул Кушербаев ўзининг депутатлик ваколати доирасида тадбиркорлик учун ер олишда ҳуқуқий кўмак бергани, аммо янгийўллик бу оила бошқараётган бизнесларга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини ҳам қўшимча қилди.
Маҳкамага гувоҳ сифатида ташриф буюрган Кушербаевнинг ўзи ҳам оилага қонун доирасида ёрдам бергани маълум қилди.
Шунингдек, Кушербаев бошқа қатор тадбиркорлар ҳам ўзига нисбатан кўрсатма беришга мажбур қилингани ҳақида гапирди.
BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!
#bbcuzbek Ўзбекистон, (Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston) Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг -
www.youtube.com/user/bbcuzbek Вебсаҳифамиз - bbcuzbek.com
Facebook:
www.facebook.com/bbcnewsuzbek OK.RU:
ok.ru/bbcuzbekInstagram:
www.instagram.com/bbcuzbek/Telegram:
t.me/bbcuzbek BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
Category :
Новости и политика
#Ўзбекистон#Расул#Кушербаевга#қарши#кўрсатма#беришим#эвазига#озодлик#таклиф#қилишди#mdash#тадбиркор