Ўзбекистон, Фарғона: Сўхда бошга қоп кийдиришлар яна бўлганми? - Сўх туманидан Би-би-си билан боғланган Муллоҳусайн Ахроров фарзанди Фирдавс Аҳроров ҳам 22 август куни бошига қоп кийгазиб олиб кетилгани ва айбини исботлашга етарли далиллар мавжуд бўлмасада, 25 яшар Фирдавс ҳануз қўйиб юборилмаётганини даъво қилмоқда.
Муллоҳусайн Ахроров фарзанди Фирдавс биноларни таъмирлаш билан тирикчилик қилиши ва оиланинг асосий боқувчиси эканини айтади.
У ўғли Фирдавс ҳам 22 август куни бошига қора қоп кийдириб олиб кетилганини таъкидлайди.
Муллоҳусайн Ахроров фарзандининг юз берган тартибсизликларда иштирок этмагани, фақатгина Бош вазир Абдулла Арипов билан учрашувда қатор таклифларни илгари сурганини айтади.
Ахроровнинг сўзларига кўра, Фарғона шаҳрида сақланаётган ўғли адвокат ҳимояси билан таъминланган, аммо унга нисбатан қийноқ ёки тазйиқ қўлланилмаётгани борасида аниқ маълумотга эга эмас.
4 сентябрь куни Газета.уз нашри май ойида Сўхда юз берган тартибсизликлар бўйича очилган жиноят иши доирасида ҳибсга олинган 6 кишининг шахсини аниқлашга муваффақ бўлган эди ва улар орасида Фирдавс Аҳроров исмини ҳам кўриш мумкин.
Би-би-си давлат томонидан Фирдавс Аҳроровга тайинланган адвокат билан ҳам боғланди. Бироқ у ушбу иш юзасидан матбуот билан гаплашмаслигини таъкидлади.
«Узр, адвокатура тўғрисида қонун борда. Адвокатнинг ўзининг сири бор. Мен сизга бу нарсаларни айтишимнинг кераги йўқ. Сиз вилоят прокуратураси ёки Бош прокуратурага мурожаат қилинг, журналистик суриштирув қилинг. Кейин қўлингизда аниқ расмий фактлар бўлади», деди Фарҳоджон исмли бу адвокат.
Бунга қадар ота-онаси томонидан бошига қора қоп кийдириб олиб кетилганини даъво қилинган сўхлик блогер Дадахон Ҳайдаровнинг ҳибсга олиниши катта шов-шувларга сабаб бўлинган эди.
Қоп билан боғлиқ ҳолат расмийлар томонидан рад этилган бўлсада, кейинчалик, Ҳайдаров ҳибсдан озод этилган.
BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!
#bbcuzbek Ўзбекистон, (Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston) Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг -
www.youtube.com/user/bbcuzbek Вебсаҳифамиз - bbcuzbek.com
Facebook:
www.facebook.com/bbcnewsuzbek OK.RU:
ok.ru/bbcuzbekInstagram:
www.instagram.com/bbcuzbek/Telegram:
t.me/bbcuzbek BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
Category :
Новости и политика
#Ўзбекистон#Фарғона#Сўхда#бошга#қоп#кийдиришлар#яна#бўлганми#o#039#zbekiston#bbc#news#zbek