Ўзбекистон: Ҳибсга олинган Гулжаҳон Йўлдошева нимада айбланмоқда? - 10 сентябрь куни Бош прокуратура шифокорга нисбатан илгари сурилган расмий айбловларни очиқлади.
Бундан аввал Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори, вилоятнинг бош инфекционист мутахассиси Гулжаҳон Йўлдошева ҳибсга олингани ҳақида хабар қилган эдик.
Бунга қадар Гулжаҳон Йўлдошева пандемия шароитида касалхонага керакли тиббий ускуналар ажратилмаётгани ва ўз раҳбарлиги остида ҳаётини хавфга қўйиб коронавирус беморларини даволаган тиббиёт ходимларига ваъда қилинган мукофот пуллари берилмаганини очиқ айтиши ортидан эътиборга тушган ва унинг айнан шундай чиқишлари ҳамда талаблари ортидан туҳматга учраётган бўлиши мумкинлиги борасида тахминлар юзага чиққан эди.
10 сентябрь куни Бош прокуратура шифокорга нисбатан илгари сурилган расмий айбловларни очиқлади.
Маълум бўлишича, коронавирус юқтириб олиши ортидан, Гулжаҳон Йўлдошева раҳбарлик қилган касалхонада даволанаётган бир беморнинг соматик ҳолати оғирлиги, унда нафас етишмовчилиги мавжудлиги ва реанимацион муолажаларга муҳтожлигига қарамай у бош шифокор кўрсатмаси билан вилоят Руҳий асаб касалликлари диспансерига юборилган.
Бош прокуратура диспансерда беморнинг аҳволи ёмонлашиб, оламдан ўтгани ва бунинг ортидан марҳумнинг яқинлари шифокорлар устидан арз қилгани, оқибатда, Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 116-моддаси 3-қисми яъни Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик бўйича жиноий иш қўзғатилганини маълум қилмоқда.
Бундан ташқари Гулжаҳон Йўлдошевага ўзи бошчилик қилаётган шифохона бюджетининг жами 250 миллион 800 минг сўм маблағини растрата йўли билан талон-тарож қилиш айби ҳам қўйилгани аъён бўлган.
Шунингдек, Бош прокуратура мазкур икки масала юзасидан бир неча бор терговга чақирилган Йўлдошева узрли сабабларсиз кўрсатилган муддатларда келмагани, тергов ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилгани, у томонидан содир этилган жиноят оғир жиноятлар туркумига киришлиги, шунингдек, унинг жиноий фаолият билан шуғулланишига барҳам бериш, қочиб кетишининг, далилларни яшириши ёки йўқ қилиб юборишининг олдини олиш мақсадида суд ажрими билан унга нисбатан «қамоққа олиш» эхтиёт чораси қўлланилганини қўшимча қилган.
Шу тариқа 8 сентябрь куни Чирчиқ шаҳридаги гўзаллик салонларидан биридан шошилинч ҳибсга олиб кетилган Гулжаҳон Йўлдошева Мансабга совуққонлик билан қараш ва ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш бўйича айбланмоқда.
Би-би-си мазкур расмий айбловларнинг илгари сурилишига нима сабаб бўлганини билиш мақсадида Йўлдошевани ҳимоясига олган адвокат билан боғланди.
BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!
#bbcuzbek Ўзбекистон, (Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston) Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг -
www.youtube.com/user/bbcuzbek Вебсаҳифамиз - bbcuzbek.com
Facebook:
www.facebook.com/bbcnewsuzbek OK.RU:
ok.ru/bbcuzbekInstagram:
www.instagram.com/bbcuzbek/Telegram:
t.me/bbcuzbek BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
Category :
Новости и политика
#Ўзбекистон#Ҳибсга#олинган#Гулжаҳон#Йўлдошева#нимада#айбланмоқда#o#039#zbekiston#bbc#news#zbek