Loading the player...

Бухоро Республикаси президенти яшаган уйни “Жадидлар музейи”га айлантириш таклиф қилинди

  • Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Европа¸Туркия, Ўзбекистон ва Қозоғистондан 20 нафар олим иштирокида “Бухоро жумҳуриятининг 100 йиллиги” мавзуида халқаро онлайн симпозиум бўлиб ўтди.
    Анжуман иштирокчилари Бухоро Республикаси президенти Усмон Хўжа Пўлатхўжаев (1878 -1968)яшаган Бухородаги уйни “Жадидлар музейига” айлантириш борасида таклифни маъқуллади.
    Симпозиум иштирокчиси¸ Самарқанд давлат университети ректори¸ сенатор профессор Рустам Холмуродов Усмон Хўжа яшаган уйда “Жадидлар музейи” ташкил қилиш янги Ўзбекистон раҳбарияти олиб бораëтган сиëсат руҳига уйғунлигини таъкидлади.
    Симпозимумда қатнашган Усмон Хўжа Пўлатхўжаевнинг ўғли¸ АҚШдаги Мичиган университети профессори Темур Хўжа агар музей ташкил қилинса¸ ўз шахсий кутубхонасидаги жаъми китобларни музейга қўйиш учун учун Ўзбекистон Маданият вазирлигига ҳадя қилишга тайëрлигини билдирди.
    Қозоғистон пойтахти Нур-султон шаҳридаги Халқаро турк академияси президенти¸ профессор Дархон Кидирали¸ туркиялик собиқ вазир Аҳад Андижоний¸ Туркия туризм ва маданият вазирлиги қошидаги ТИКА (Türk İşbirliği ve Koordinasyon Ajansı) вакили доктор Али Ихсон Чоғлор (Dr. Ali İhsan Çağlar) “Бухорода жадидлар йўлбошчиси Усмон Хўжа хотирасига музей очиш халқаро аҳамиятга эга” иш бўлгани боис “бу музейниинг мукаммал бўлиши учун молиявий ресурс масаласи ҳам халқаро миқëсда ижобий ҳал бўлишига” умид билдирди.

    Category : Новости и политика

    #Бухоро#Республикаси#президенти#яшаган#уйни#ldquo#Жадидлар#музейи#rdquo#га#айлантириш#таклиф#қилинди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up