Loading the player...

Хоразм ҳокими Боғотда аҳолининг 60 фоизи COVIDга чалинганини билдирди

  • 7 сентябрь кунги селектор йиғилишида биргина Боғот туманидаги коронавирус билан боғлиқ вазиятга тўхталган Хоразм вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов¸ туманнинг бешта маҳалласида бир кунда 79 одамдан анализ олингани ва улардан 48 нафарининг коронавирусга чалингани тасдиқланганини билдирди.
    Хоразм ҳокими эпидемиологик вазиятнинг кескин ëмонлашиб бораëтгани учун тўйларни айблади ва уларни назорат қилмаëтган маҳалла раислари ва участка нозирларини жиноий жавобгарликка тортишни буюрди.
    7 сентябрь кунги йиғилишдан ëзиб олиниб¸ Озодликка юборилган аудиодаги овознинг айнан вилоят ҳокими Фарҳод Эрмановники эканини унда қатнашган иккита мулозим бир-биридан мустақил равишда тасдиқлади.
    Хоразм санитария-эпидемиология тизимининг шахси очиқланмаслигини сўраган мутахассиси¸ вилоятда коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг издан чиққанини эътироф қилди ва буни на республика ва на маҳаллий ҳокимиятда вазиятни жиловлашга оид конкрет режанинг йўқлиги билан изоҳлади.
    Ҳоким Эрманов 7 сентябрь кунги мажлисда келтирган рақамлар ва берган топшириқлар юзасидан Хоразм вилояти ҳокимлиги расмийларидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади. Ҳоким ëрдамчиси ва матбуот котиби Озодлик саволини эшитиши билан гўшакни илиб қўйди.
    Тонгги селектор
    7 сентябрь эрталабки соат 8 да Хоразм вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов вилоятдаги коронавирус вазияти бўйича яна бир селектор йиғилиши ўтказди.
    Бу йиғилишда бевосита қатнашган маҳаллий мулозимга кўра¸ вилоят ҳокими ҳар кун тонгги 8 да коронавирус вазияти бўйича мажлис ўтказади ва унда ҳар куни алоҳида битта тумандаги вазиятни муҳокама қилади.
    Йиғилиш иштирокчисига кўра¸ 7 сентябрь кунги йиғинда Боғот туманидаги аҳвол ҳақида гап борган.
    Ушбу йиғилишдан ëзиб олиниб¸ Озодликка тақдим этилган аудиоëзувда вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов Боғот туманидаги аксар маҳаллалар аҳолисининг 60 фоизига қадар коронавирусга чалинганини айтади.

    Category : Новости и политика

    #Хоразм#ҳокими#Боғотда#аҳолининг#60#фоизи#covidга#чалинганини#билдирди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up